Ўзбекистон Хитойга маҳсулот етказиб беришни сезиларли даражада оширишга тайёр

Хитой сабзавотларни етиштириш хажми бўйича жахоннинг 60% ва меваларнинг 30% ташкил этиб, йилига 20 миллиард АҚШ доллари қийматида қишлоқ-хўжалиги махсулотларини экспорт қилишига қарамай, Ўзбекистон меваларини аникқроғи данакли меваларни ҳарид қилиб олишни исташмоқда.

Хитой карантин ва божхона хизмати томонидан олиб борилган узоқ музокара ва текширувлардан сўнг, ўзбек гилослари экспортига рухсат берилди.

Шунингдек хитойлик харидорларга ўзбек маҳсулотлари сифатли ва рақобатбардош эканлиги нафақат кўрсата олди балки исботлашга хам эришди. Бунинг натижасида гилос ва мош маҳсулатларининг дастлабки экспорти амалга оширилиб Хитой савдо расталаридан ўрин олмоқда.

Бугунга келиб “Ўзагроэкспорт” АЖ хитойлик хамкорларимзга 22,4 млн $ (23 500 тонн) долларлик мош экспортини амалга оширишди.

Куни кеча “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК бошқарув раиси Т.Жалилов Хитойнинг Industrial Co LTD бош менеджери Xian Zhonghe ўртасида музокара ўтказилди. Унинг натижасига кўра Хитойликлар билан 10 000 тонна гилос, 3 000 тонна магиз ва 2 000 тонна грек ёнғоғи маҳсулотини экспорт қилиш бўйича келишувга эришилди.

хит1 хит2