Ўзбекистон мева-сабзавотлари Россия савдо тармоқларидан жой олади

Жорий йилнинг 24 апрель куни Москва шаҳрида мева-сабзавотларни татиб кўриш маросими бўлиб ўтди. Тадбир UZagroнинг Шарқий-Европа вакиллиги томонидан ташкил этилди (Ўзбекистон Республикасининг миллий аграр бренди).
Ушбу тадбирда меҳмон сифатида «Даниловский рынок» АЖ, «Счастливый малыш» сингари кўплаб компания вакиллари иштирок этишди.
Маросимда “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК ва мева-сабзавот экспорти бўйича иқтисодий хамкор саналувчи Азия Инвест Банк мутасаддилари сўз олишди.
Ўзбек маҳсулотларини жаҳон озиқ-овқат бозорларида жуда ҳам яхши билишади. Гилос, ўрик, хурмо ва бошқа мева-сабзавотлар экспорти бўйича дунёда етакчи ҳисобанади, эндиликда “UZagro” бренди ўзбек мева-сабзавотлари юзи ҳисобланади.
Бу йилдан бошлаб Миллий “UZagro” бренди экспортга йўналтириладиган маҳсулотларнинг сифатига кафолат беради. Ўзбек  мева-сабзавотлари қўркам кўринишда жаҳон талабларига жавоб берган ҳолда қадоқланиб экспорт қилинади.
Маросим давомида меҳмонлар Ўзбекистонда етиштирилган, ишлаб чиқарилган хўл ва қайта ишланган мева-сабзавотлар, кондитер, минерал сувлардан татиб кўришди. Маҳсулотларнинг таъми ва ҳилма-хиллигидан мамнун бўлишди.
Экспортда органик тоза маҳсулотнинг таъми ва ташқи қиёфасини сақлаб қолиш, биринчи навбатда, унинг етиштирувчидан то якуний харидоргача тезроқ етиб бориши асосий омил ҳисобланади.
Бугунга келиб маҳсулотни ташиш нафақат автотранспорт балки авиапарвоз орқали ҳам амалга оширилмоқда.
Талаб ҳажми қандай бўлишига қарамай, кичик ёки катта – барча маҳсулотлар идеал кўринишда ва қисқа муддатда харидорга етиб боради.
Тадбир якунида ўзбек мева-сабзавотларини Россия савдо тармоқларига етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланди.

photo_2018-04-26_10-16-35 photo_2018-04-26_10-16-34