ПРЕСС-РЕЛИЗ

Эндиликда “Ўзагроэкспорт” АЖ компанияси ўрик пишиб етилишига бир неча ой бўлишига қарамай деҳқонларга бўнак пулини тўлаган ҳолда ўрикни харид қилиб олади. Асосий мақсад далаларда жавлон уриб меҳнат қилаётган забардаст деҳқонларимиз даромадини ошириш. Қўлида пули бор деҳқон янги мавсум ҳосилидан кўпроқ фойда олиш учун фойдаланмаётган ерларга инвестиция киритади, маҳсулот тури ва ҳажмини оширишга интилади. Бундан эса, биринчи навбатда, ички бозорда хилма-хиллик юзага келади  ва экспорт ҳажми янада ортади.
2018 йил 13 февраль куни, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини оширишдаги навбатдаги долзарб масалалар тўғрисида кенгайтирилган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда холдинг компанияси, “Ўзагроэкспорт” АЖ, банк, тегишли бошқарма ва бўлинмалар, шунингдек қатор фермер деҳқон ва томорқа хўжаликлари ва логистика марказларининг раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари иштирок этдилар.
Таъкидланди-ки, Ўзбекистон, статистик маълумотларга кўра, ўрик экспорти бўйича жаҳонда иккинчи ўринда туради. Холдинг компанияси томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар асносида, мазкур мавқе янада ижобий кўриниш ҳосил қилиши кутилмоқда.
Жумладан, мевали боғлардан олинадиган ўрик мевалари экспортини, истиқболли ташқи бозорларга олиб чиқиш масалаларини тизимли ташкил этиш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш баробарида, авваламбор, халқимиз учун қўшимча даромад манбаи ҳамда уларнинг турмуш фаровонлигини янада юксалтиришнинг муҳим омилларидан ҳисобланишига алоҳида урғу берилди.
Бу борада, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” таркибидаги “Ўзагроэкспорт” АЖ деҳқон, фермер ва томорқа хўжаликларининг мева боғларида етиштирилган янги мавсум ўрик маҳсулотини,  Фьючерс (олдиндан пул ўтказиш) – шартномалари асосида ҳарид қилиш ҳамда “UZagro” бренди остида экспортга йўналтириш бўйича олиб борилаётган   амалий ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Масъуллар ва маҳсулот етиштирувчилар ўртасида савол-жавоблар ҳамда қатор таклифлар юзасидан қизғин баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.
Давра суҳбати якунида, 2018 йил ўрик меваси ҳосили учун, аниқроғи, 1 кг. 40+ калибрли ўрик учун тўрт баробар оширилган ҳолда –  8 000 сўм нарх белгилаш мақсадга мувофиқ, деб топилди.
Ўз навбатида, ушбу харидлар амалга оширилишини таъминлаш бўйича масъул ишчи гуруҳи тузилиб, мурожаатлар учун: +99871 129 59 59 телефон рақами ҳамда www.oziq-ovqat.uz, marketing@uzagroexport.uz электрон манзили эълон қилинди.

Лойиҳа ижрочиси

Манзил: Ўзбекистон Республкаси, 100015, Тошкент.ш, Миробод тумани, Нукус кўчаси 71-уй.
ТЕЛЕФОН: (+99871) 129-59-59 ЭЛ. ПОЧТА: info@uzagroexport.uz
“Ўзагроэкспорт” акционерлик жамияти янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи ташқи савдо компаниясидир. Компания Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 апрелдаги ПҚ-2515-сонли Қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси таркибига киради. “Ўзагроэкспорт” АЖ хорижий ҳамкорлар билан тузилган тўғридан-тўғри экспорт контрактлари, шунингдек фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар, қайта ишлаш ташкилотлари билан тузилган воситачилик шартномалари асосида янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширади. “Ўзагроэкспорт” АЖ фаолияти асосан ташқи бозорларда харидоргир бўлган рақобатдош янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга етказиб бериш ҳажмлари ва турларини кўпайтириш ҳамда экспорт географиясини кенгайтиришга йўналтирилган. “Ўзагроэкспорт” АЖ таркибига қуйидаги ташкилотлар киради: савдо-логистика марказлари, савдо-харид базалари, тайёрлаш, сақлаш, калибрлаш ва саралаш бўйича совутиш омборлари, хориждаги савдо уйлари ва ваколатхоналар, озиқ-овқат маҳсулотлари учун тара-қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, ихтисослашган транспорт-логистика корхоналари, “Халқ озиқа моллари кўргазма ярмарка савдоси республика маркази” ҳамда “Озиқ-овқат лабораторияси ” сифат ва стандартлаштириш бошқаруви тизими маркази.

ABRIKOS