Экспорт қилиш янада соддалаштирилди. Шартнома тузмасдан экспорт қилиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига биноан хўжалик юритувчи субъектларга экспорт контракти (шартномаси) тузмасдан қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда инвойс асосида мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини амалга ошириш ҳуқуқи берилди:

– етказиб бериш суммаси экспорт божхона декларациясини расмийлаштириш кунида 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслиги;

– Ўзбекистон Республикасининг ваколатли тижорат банкларидаги ҳисобварақларга Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан хорижий валютада, шу жумладан банк ўтказмалари, халқаро банк карталари орқали тўловлар, шунингдек, тижорат банкларининг айирбошлаш шохобчаларида сотиб олинган миллий валютадаги нақд пул маблағларини киритиш шаклида 100 фоизлик олдиндан тўлов олиш;

– Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига экспортга етказиб бериш ҳақидаги маълумотларни киритиш.

Ушбу қарорга асосан экспорт контракти (шартномаси) тузмасдан инвойс асосида мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини амалга ошириш учун тадбиркорлар қуйидаги ИНВОЙС проформасидан фойдаланишлари мумкин.

Инвойс проформа1-образец

Инвойс проформа1-2_образец

Манба: http://oziq-ovqat.uz