Ўзбекистон мева ва сабзавотлари Кореяга экспорт қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея Президенти Мун Чже Иннинг таклифига биноан 22 ноябр куни давлат ташрифи билан Корея Республикасига ташриф буюрди. Ушбу ташриф доирасида Корея Республикаси ҳамда Ўзбекистон ишбилармон доира вакиллари ўртасида бизнес-форум давом этмоқда.
Бизнес-форумда “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК раҳбари Тоҳиржон Жалилов ва Корея Республикасининг СИЕЛИЕ ко. компанияси ўртасида дуккакли экинлар, гилос ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва етказиб бериш бўйича битим имзоланди.

Қиймати 22 миллион долларни ташкил этадиган ушбу келишувнинг 2 миллион доллари озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлашга сафарбар этилса, гилос ва дуккакли маҳсулотлар экспорти бўйича 20 миллион доллар миқдорида шартнома имзоланди.
Лойиҳани амалга ошириш муддати 2018-2019 йилларга мўлжалланган.

Манба: http://oziq-ovqat.uz

узб-корея