Ҳурматли фермерлар ва деҳқонлар!

Жорий йилда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида такрорий экиндан олинадиган мош маҳсулоти экспортини тизимли ташкил этиш, истиқболли ташқи бозорларга чиқиш, маҳсулот экспорт мавқеини кўтариш мақсадида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси таркибидаги “Ўзагроэкспорт” АЖ фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилган мошни харид қилишни бошлаётганини эълон қилади.

Харид қилиниши мўлжалланаётган мош қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак:

тозалиги – ≥ 99%;

намлиги – ≤ 11%;

ифлосланганлик даражаси (тош, бегона жисмлар) – ≤ 1%;

ўхшашлиги (ранги бўйича бир хил яшиллиги) – ≥ 98%;

қадоқланиши – 25-50 кг лик қоплар.

Ушбу талабларга жавоб берадиган мош маҳсулотини қуйидаги нархларда харид қилинади:

1-категория (2,5-3 мм) – 3000 сўм/кг;

2-категория (3-3,5 мм) – 3500 сўм/кг;

3-категория (3,5 ммдан катта) – 4000 сўм/кг.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси Сиз билан ҳамкорлик қилишга доимо тайёр.

 Мурожаат учун телефон: +99871 255 46 45

Электрон манзил: marketing@uzagroexport.uz

mosh-eksport