МЕВА-САБЗОВОТ ЕТИШТИРУВЧИЛАР ВА ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИ КОРХОНАЛАР ДИҚҚАТИГА!

Жорий йилнинг 1 август куни ўтказилган селектор йиғилишида, 2017 йил 5 августдан бошлаб экспортга ортилаётган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирилган ҳудудлар кесимида аниқлаш тартиби жорий қилинди ва туман ҳамда вилоятларнинг ҳудудий чегара қилиб олиш  ишлари тўхтатилди.

Унга кўра маҳсулотларни етиштирган ҳудуд, вилоят ва туманлар кесимида аниқланиб, кунлик ҳисобот юритилади.

Бугунги кунда экспортёр корхоналарнинг қайси вилоят, тумандан рўйхатдан ўтишидан қатъий назар, исталган вилоят, туман ҳудидан экспортни амалга ошириш мумкин.

Агар қайси вилоят, туман ҳудудларида экспортни амалга оширишда шундай муаммога дуч келинса “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг кеча-кундуз ишловчи 0(371) 255-07-90 ишонч телефони ёки  oziq-ovqat.uz  сайтларига мурожаат қилишингиз мумкин.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси Сиз билан ҳамкорлик қилишга ва Сизларга кўмак беришга доимо тайёр.