«Узагроэкспорт» Савдо уйи

Москва шаҳрида «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти Россиянинг «Агро-лайн» компанияси билан ҳамкорликда «Узагроэкспорт» Савдо уйини ташкил этди.

Савдо уйининг асосий фаолияти ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини  Россия Федерацияси бозорларида илгари суриш, жумладан Россиянинг «X5 Retail Group», «Магнит» ва шу каби улгуржи савдо компанияларига маҳсулотларни ўз вақтида етказиб беришни таъминлашдан иборат.

Савдо уйи харидорларга қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

Ўзбекистонда етиштирилган юқори сифатли ва экологик тоза мева-сабзавот маҳсулотларини тўғридан-тўғри воситачиларсиз, ўз вақтида қабул қилиб олиш;

логистика ва божхона масалалари бўйича тўлиқ хизмат туридан фойдаланиш.

«Узагроэкспорт» Савдо уйи манзили – 117246, Москва шаҳри, Научный кўчаси 8-уй, 1-бино.