«Марка Фуд Узагро» Савдо уйи

2016 йил 13 октябрда Москва шаҳрида «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти Россиянинг «МАРКА ФУД» улгуржи озиқ-овқат компанияси билан ҳамкорликда «МАРКА ФУД УЗАГРО» Савдо уйини ташкил этди.

Савдо уйи Ўзбекистон Республикасидаги мева-сабзавот етиштирувчиларининг манфаатларини Россия Федерациясида илгари суради, бу ўз навбатида, харидорларга қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

– сифатли маҳсулотни тўғридан-тўғри воситачиларсиз, ўз вақтида қабул қилиб олиш;

– маҳсулотни қабул қилиб олиш жараёнини Россия Федерацияси ҳудудида амалга ошириш;

– логистика ва божхона масалалари бўйича тўлиқ хизмат туридан фойдаланиш;

– маҳсулот учун тўловни Россия рублида амалга ошириш.

«МАРКА ФУД УЗАГРО» Савдо уйи манзили –
142191, Россия Федерацияси, Москва шаҳри, Троицк, Академическая майдони, 4-уй, офис 6.

%d1%82%d0%b4-%d0%bc%d0%b0%d1%80%d0%ba%d0%b0-%d1%84%d1%83%d0%b4-%d1%83%d0%b7%d0%b0%d0%b3%d1%80%d0%be