«ЦЕНТРАЛЬНО-АЗИАТСКИЙ ТОРГОВЫЙ ДОМ» САВДО УЙИ

2016 йил 16 ноябрда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида «Центрально-Азиатский Торговый дом» Масъулияти чекланган ширкати (МЧШ) очилди.

«Центрально-Азиатский Торговый дом» МЧШ «Continental Logistics» компанияси томонидан қурилган Қозоғистондаги энг йирик транспорт-логистика маркази биносида жойлашган.

Савдо уйи баланд ричтраклар, стеллаж конструкциялар, автоматик доклар каби янги ускуналар билан жиҳозланган «А» тоифали омборхона мажмуаларини таклиф қилади, улар турли юклар логистикасини таъминлаш ва юкни ортиш-тушириш ҳудудининг ўтказиш қобилиятини сезиларли тарзда ошириш имконини беради.

Савдо уйи қуйидаги йўналишлар бўйича хизматлар таклиф қилади:

– улгуржи ва чакана савдо фаолияти, шу жумладан, алкоголь ва вино маҳсулотлари савдоси;

– етказиб беришларни ташкил қилиш, Қозоғистон Республикаси ҳудудида божхона хизматларига ёрдам бериш ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш;

– маркетинг изланишларини олиб бориш;

– логистика масалаларига биргаликда ечим топиш;

– савдо тармоқлари ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистондаги манфаатдор компаниялар билан шартномалар тузиш. Номенклатурага мувофиқ маҳсулотларни етказиб бериш бўйича узоқ муддатли буюртмалар портфелини шакллантириш;

– Қозоғистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари.

Манзил: 010000, Қозоғистон Республикаси, Остона шаҳри, трасса Астана-Караганда, 45/1-бино.

Савдо уйи салоҳияти тўғрисида тақдимотТанишиш

slide1

slide3

slide2

slide5

slide6

%d1%86%d0%b0-%d1%82%d0%b4