Компания тўғрисида

“Ўзагроэкспорт” акционерлик жамияти янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи ташқи савдо компаниясидир. Компания Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 апрелдаги ПҚ-2515-сонли Қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси таркибига киради. “Ўзагроэкспорт” АЖ хорижий ҳамкорлар билан тузилган тўғридан-тўғри экспорт контрактлари, шунингдек фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар, қайта ишлаш ташкилотлари билан тузилган воситачилик шартномалари асосида   янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширади.

“Ўзагроэкспорт” АЖ фаолияти асосан  ташқи бозорларда харидоргир бўлган рақобатдош янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга етказиб бериш ҳажмлари ва турларини кўпайтириш ҳамда экспорт географиясини кенгайтиришга йўналтирилган.

“Ўзагроэкспорт” АЖ таркибига қуйидаги ташкилотлар киради: савдо-логистика марказлари, савдо-харид базалари, тайёрлаш, сақлаш, калибрлаш ва саралаш бўйича совутиш омборлари, хориждаги савдо уйлари ва ваколатхоналар, озиқ-овқат маҳсулотлари учун тарақадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, ихтисослашган транспорт-логистика корхоналари, “Халқ озиқа моллари кўргазма ярмарка савдоси республика маркази” ҳамда “Озиқ-овқат лабораторияси ” сифат ва стандартлаштириш бошқаруви тизими маркази.

“Ўзагроэкспорт” компаниясининг ижро аппарати Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси, 41-уйда жойлашган.

Телефон: +99871 246 4415